"Барселона" ҳужумчиси Усмон Дембеле "ПСЖ"га ўтишга жуда яқин турибди.
Ижтимоий тармоқ журналисти Фабрис Хокинснинг фикрича, Лига 1 гиганти 26 ёшли француз билан музокараларда жиддий муваффақиятга эришган. Манбага кўра, Дембелени Париждаги лойиҳа ўзига тортмоқда.
Қайд этилишича, июль ойи охиригача Дембеле “Барселона”дан 50 миллион евро эвазига сотиб олиниши мумкин. "ПСЖ" Килиан Мбаппе тақдиридан қатъи назар, ушбу бандни фаоллаштириши мумкин.
Амалдаги меҳнат шартномаси Усмон Дембелени 2024 йилнинг июнь ойи охиригача "Барселона" билан боғлайди.
Франциялик футболчи "Барса" учун 185 та ўйин ўтказиб, 40 та гол урган ва 43 та голга ассистентлик қилган.