Кириш Регистрация
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

"Ювентус" ўз футболчиси билан шартномани бекор қилди

Баҳо:
+ | -

Муҳаммад Ихаттарен "Ювентус" таркибида бирорта ҳам ўйин ўтказмай жамоани тарк этмоқда.

Туринликлар ярим ҳимоячи билан шартнома томонлар келишувига кўра бекор қилинганини маълум қилди.

21 ёшли нидерландиялик футболчи 2021 йил август ойида "бьянконерлар" сафига келиб қўшилган бўлса-да, жамоада бирорта ҳам ўйин ўтказмаган. У сўнгги бор 2022 йилнинг май ойида "Аякс"да ижара асосида ўйнаган.

2022 йилнинг охири ва 2023 йилнинг февраль ойида футболчи полиция томонидан ҳибсга олингани ҳақида хабар берилган эди: биринчи ҳолатда таҳдид учун, иккинчи ҳолатда собиқ севгилисига ҳужум уюштиргани учун.

Киритилди: 09:39, 29.07.2023.
Ўқилди: 1547 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.