"ПСЖ" вингер Брэдли Баркола трансфери бўйича "Лион" билан келишувга эриша олмади.
Парижликлар устози Луис Энрике 20 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олишга шахсан ўзи қизиққан ва испанияликнинг илтимоси клубда қаноатлантирилган. Инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, "ПСЖ" Баркола учун 30 миллион евро таклиф қилган, "Лион" эса бунга рад жавобини берган. Айни дамда Франциянинг амалдаги чемпиони раҳбарияти бор эътиборини 50 миллион евро эвазига “Барселона”дан Усмон Дембелени сотиб олишга қаратган.
Брэдли Баркола ўтган мавсумда "Лион" таркибида 35 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол ва 10 та голли узатмага муаллифлик қилган.