"Манчестер Сити" ҳужумчиси Жек Грилиш Саудия Арабистонининг "Ал-Аҳли" клубига ўтган собиқ жамоа футболчиси Риёд Маҳрез билан хайрлашди.
"Афсона! Мен сизни соғинаман, фаолиятингизни янги босқичида энг яхшисини тилайман" - деб пост қолдирди Грилиш ижтимоий тармоқларда.
32 ёшли Махрез 2018 йилнинг ёзидан буён "Манчестер Сити"да ўйнаб келаётганди. Жамоа учун 236 ўйинда ҳужумчи 78 гол урган ва 59 голга ассистентлик қилган. Махрез жамоа билан 12 та соврин, жумладан, Чемпионлар лигаси ва тўртта Англия чемпиони бўлган.
Маълум бўлишича, Махрезнинг трансфери "Ал-Аҳли"га 30 миллион еврога тушган. Ушбу жамоада Риёд "Челси"нинг собиқ дарвозабони Эдуард Менди ва унинг ҳамюрти Риёд Будебуз билан бирга ўйнайди.