"Манчестер Юнайтед" жорий трансфер ойнасида марказий ҳимоячи Гарри Магуайрни сотишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар бермоқда.
Манбанинг хабарига кўра, футболчининг хизматларига "Вест Хэм" қизиқиш билдирмоқда. "Болғачилар" футболчи учун 20 миллион фунт таклиф қилишди, аммо бу сумма "қизил иблислар"га тўғри келмади. "Манкунианликлар" раҳбарияти Магуайрнинг сотувидан 40 миллион олмоқчи.
Гарри “қизил иблислар” сафида 2019 йилнинг августидан бери ўйнаб келмоқда. Ҳимоячининг "Манчестер Юнайтед" билан шартномаси 2025 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади.