"Брайтон"нинг собиқ ҳимоячиси Ларс Дендонкер юрак хасталиги туфайли фаолиятини якунлашга қарор қилди. Шу ҳафта футболчи 22 ёшга тўлди.
"Ҳаммага салом. Болалигимда фақат битта орзум бор эди - профессионал футболчи бўлиш. Лекин менинг профессионал фаолиятим ва орзум жуда эрта якунланди. Юрак хасталиги ва ўз соғлиғим туфайли ўйнашни тўхтатишга қарор қилдим. Бу ҳаётимдаги энг қийин қарор бўлди. Аммо ортга йўл йўқ ва мен келажакка қарашим керак.
"Брюгге" академиясида 11 йилни ўтказдим, у ерда мен кўп дўстлар орттирдим. "Брайтон"да 2 ажойиб йил ва мен профессионал дебютимни ўтказган "Сент-Жонстон"га ижарага ўтдим. Мен бирга ишлаган барча футболчилар ва ходимларга раҳмат айтмоқчиман", - деб пост қолдирди Дендонкер ижтимоий тармоқда.
Ларс Дендонкер ҳозирда "Астон Вилла"да ўйнаётган Леандер Дендонкернинг укаси.