Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Исломбек Исоқжонов: "Олдимизга қўйилган вазифани бажариш учун максимал ҳаракат қиламиз"

Баҳо:
+ | -

"Қўқон-1912" жамоаси етакчиларидан бири Исломбек Исоқжонов иккинчи даврага олиб борилаётган тайёргарликлар ҳақида гапирди.

"Авваламбор барчага ассалому алайкум. Биринчи даврада бир қатор керакли учрашувларда очколар йўқотдик. Бизга шундай имкониятлар яратиб берилаётган бир пайтда биринчи даврадаги ўйинларимизни қониқарсиз деб ҳисоблайман. Биринчи даврадаги хатоларда керакли хулоса чиқардик ва иккинчи даврада ушбу хатоларни қайтармасликка ҳаракат қиламиз. “Қўқон-1912» жамоаси раҳбарияти томонидан берилаётган ёрдамга мос ҳолда биз боримизни бериб ҳаракат қилишимиз лозим. Олдимизга қўйилган вазифани бажариш учун максимал ҳаракат қиламиз. Барчаси ўз қўлимизда ва биз Суперлига йўлланмасини қўлга киритиш учун ҳаракатни тўхтатмаймиз.

Иккинчи даврага тайёргарликни кўпроқ жисмоний ҳолатимизни яхшилашга қаратдик. Шунингдек, бир қатор ўртоқлик учрашувларда майдонга тушдик. Менимча, иккинчи даврага яхши тайёргарлик кўрдик. Насиб қилса, иккинчи давранинг илк учрашувида “Шўртан”га қарши майдонга тушиб, мухлисларимизни хурсанд қиламиз.

Ҳар бир футболчининг ўз мақсади бўлади. Мақсадсиз ва ҳаракатсиз ҳеч ким ҳеч нимага эриша олмайди. Айни вақтдаги асосий мақсадим: “Қўқон-1912» жамоаси билан Суперлига йўлланмасини қўлга киритиш. Бизга ишонган ҳар бир инсон учун ҳам биз вазифани бажаришимиз лозим бўлади. Ҳозирги ҳолатимиздан келиб чиқиб, бунга кучимиз етади деб ўйлайман. Узоқ вақт давомида жароҳат сабабли майдондан ташқарида ўтказдим, энди янада кучлироқ бўлиб, майдонда боримни беришга ҳаракат қиламан."

Манба: "Қўқон-1912" матбуот хизмати
Киритилди: 13:47, 29.07.2023.
Ўқилди: 1010 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.