Кириш Регистрация
28/09 00:00 Вальядолид 1-2 Мальорка
28/09 16:30 Ньюкасл 1-1 Манчестер Сити
28/09 17:00 Хетафе 2-0 Алавес
28/09 17:00 Бунёдкор 2-2 Насаф
28/09 18:00 Удинезе 2-3 Интер
28/09 19:00 Арсенал 4-2 Лестер
28/09 19:00 Брентфорд 1-1 Вест Хэм
28/09 19:00 Эвертон 2-1 Кристал Пэлас
28/09 19:00 Ноттингем Форест 0-1 Фулхэм
28/09 19:00 Челси 4-2 Брайтон
28/09 19:15 Райо Вальекано 1-1 Леганес
28/09 21:00 Женоа 0-3 Ювентус
28/09 21:30 Реал Сосьедад 3-0 Валенсия
28/09 21:30 Вулверхэмптон 1-2 Ливерпуль
28/09 23:45 Болонья - Аталанта
29/09 00:00 Осасуна - Барселона
29/09 15:30 Торино - Лацио
29/09 17:00 Сельта - Жирона
29/09 18:00 Рома - Венеция
29/09 18:00 Комо - Верона
29/09 18:00 Ипсвич - Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао - Севилья
29/09 20:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи - Фиорентина
29/09 21:30 Бетис - Эспаньол
29/09 23:45 Наполи - Монца
30/09 00:00 Атлетико - Реал Мадрид
30/09 23:45 Парма - Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

"Ювентус" нима учун УЕФАга ортиқча қаршилик кўрсатмади?

Баҳо:
+ | -

УEФА "Ювентус"нинг 2023/24 йилги Конференциялар лигасидан четлатилганини расман тасдиқлади. Туринликлар ўтган мавсум якунларига кўра ушбу мусобақага йўл олганди, аммо энди УEФА билан келишув натижаларига кўра клуб еврокубоклар мавсумини ўтказиб юборади. Бундан ташқари, улар 20 миллион евро жаримага тортилди. Агар кейинги учта молиявий ҳисобот яна УEФАга ёқмаса, яъни қоидаларга тўғри келмаса, тўлиқ суммани тўлашга тўғри келади, ҳозирча фақат 10 миллион миқдоридаги жарима амалда бўлади.

Бу "Ювентус"нинг бухгалтерия ҳисоботи билан боғлиқ фирибгарлигининг оқибатлари. Нотўғри манипуляция можароси давом этмоқда

"Юве" тўртта ҳолатда текширилди, барча қоидабузарликлар битта нарсага тўғри келмоқда - рақамларни алмаштириш ва шартли капитал олиш. "Юве" 2020 йилнинг кузидан бошлаб барчанинг эътиборига тушди. Италия прокуратурасига Турин клубининг трансферлар сиёсати ва нархларнинг ошиб кетгани ёқмади, бу эса бошқарувчи директор Фабио Паратичига боғлиқ эди. "Ювентус" эски ҳисоб-китоб бўшлиғидан амортизация билан фойдаланган. Сотишдан тушган фойда бир зумда бюджетда ҳисобга олинади ва харидлардан кўрилган зарар шартнома муддатига тақсимланади.

Капиталнинг кескин ўсиши корона инқирозидан омон қолишга ва ҳатто ўрнатилган юқори балансдан омон чиқиб кетишга ёрдам берди. Клуб ўзи топганидан кўра кўпроқ пул сарфлади, лекин ҳужжатларда ҳамма нарса бошқача бўлгани кўринди. Бунга ёрқин мисол Миральем Пьяничнинг "Барса"даги Артур билан ғалати алмашинуви бўлди. Прокурорлар "Ювентус"ни пандемия даврида маошлар борасида қаллоблик қилганини тахмин қилишди: гўёки футболчилар маошларнинг қисқаришига рози бўлишган, бироқ уларга конвертларда пул тўланган.

Спорт суди жараёни 2022 йилнинг баҳорида якунланди, кейин клуб тўлиқ оқланди ва шундан сўнг иш фуқаролик судига ўтказилди. 2022 йил октябрь ойида прокуратура Аньеллини ҳибсга олишни талаб қилди, аммо бу рад этилди. 2023 йилнинг январида Италия футбол федерацияси суди бош прокурорнинг туринликларни молиявий фирибгарлик учун жазолаш ҳақидаги талабига рози бўлди. "Юве" 15 очко йўқотди ва жадвалнинг ўртасига тушиб кетди, апрель ойида очколар қайтарилди, аммо улар янги ҳукм чиқаришди: минус 10 очко. Бу Европа лигаси учун кураш олиб бориш ва Конференциялар лигасига ўтиб кетиш учун етарли бўлди.

Катта эҳтимол билан "Юве"нинг ўрни саккизинчи ўринни эгаллаган "Фиорентина"га насиб этади

"Ювентус" ўзига хос фойда кўрди, десак ҳам бўлади: унчалик зарур бўлмаган Конференциялар лигасидан қутилди ва суд жараёни ҳозирча ёпилди. Туринликлар бу қарорга рози бўлди, чунки бу УEФА билан келишувнинг бир қисми эди. "Ювентус" ташкилот билан бундай чора бўйича апельяция ва кураш олиб бормаслик ҳақида келишиб олди ва УEФА молиявий қоидаларни бузганлик ишини ёпади ва бу жазо ягона бўлиб қолади. Клуб қонунбузарликларни ҳали ҳам аҳамиятсиз деб ҳисоблашини айтди ва президент Жанлука Ферреро унинг номидан қўшимча қилди: "Апельяция бериш бизнинг Чемпионлар Лигаси 2024/25 йилги мавсумдаги иштирокимиз бўйича шубҳаларни кучайтиради", – деди функционер. Буларнинг барчаси Италия судларида кўриб чиқиладиган айбловларга тааллуқли эмас.

Ўз ҳудудида УEФА "Ювентус"га Суперлигани тарк этмаса, еврокубоклар учун 3 йиллик дисквалификация билан таҳдид қилган. Кўп ўтмай, клуб лойиҳани тарк этишини эълон қилди, у ерда фақат "Реал Мадрид" ва "Барселона" қолди. Шубҳасиз, "Ювентус" учун муаммоли масалани Конференциялар лигасидан чиқиш эвазига ёпиш муҳимроқ, клуб буни жиддий қабул қилмайди. Кейинчалик тўлиқ Европа мусобақаларига қайтса бўлади.

Киритилди: 15:09, 29.07.2023.
Ўқилди: 1663 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.