Кириш Регистрация

Кавани “Валенсия”ни тарк этди

Баҳо:
+ | -

Ҳужумчи Эдинсон Кавани энди “Валенсия” футболчиси эмас. Испания клуби ўзининг расмий сайти саҳифаларида 36 ёшли уругвайлик футболчи билан шартномани бекор қилганини маълум қилди.

“Кўршапалаклар” Каванига кўрсатган ўйинлари учун миннатдорчилик билдириб, келгуси фаолиятида омад тилади.

Умумий ҳисобда Эдинсон Кавани “Валенсия” сафида 28 та ўйин ўтказган. Уларда уругвайлик еттита гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.

"Бока Хуниорс" Каванининг янги клуби бўлиши керак. Сўнгги кунларда миш-мишлар тажрибали ҳужумчини Аргентина гранди билан фаол боғлади.

Ҳаттоки, Кавани август ойи бошида “Бока Хуниорс” сафида дебют қилиши мумкинлиги ҳам хабар қилинганди.

Киритилди: 18:25, 29.07.2023.
Ўқилди: 871 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.