"Лидс Юнайтед" янги харидни эълон қилди. Хабарларга кўра, "Ньюкасл Юнайтед" дарвозабони Карл Дарлоу Чемпионшип клуби сафига йўл олган. 32 ёшли футболчи "Лидс" билан 3 йиллик битимга имзо чекди.
Унинг трансфер нархи ошкор этилмаган. Дарлоу 2014 йилда "Ноттингем"дан сотиб олинганидан бери "Ньюкасл" сафида 100 дан ортиқ баҳсларни ўтказган. У ўтган мавсумни "Халл Сити" сафида, ижара асосида ўтказганди.