Эрик тен Хаг Расмус Хойлунднинг яқин орада имзоланиши ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди.
"Биринчи навбатда, бошқа клубда шартномаси бўлган футболчи ҳақида гапира олмайман. Лекин гап шундаки, биз ўйинни кўтаришимиз керак. Ва бу жуда жиддий рақобатни талаб қилади. Премер-лигада кучли тўртлик учун курашадиган рақобатчиларимиз кўп.
Бу икки-учта клуб ўртасидаги мусобақа эмас, балки етти, саккиз ёки ҳатто тўққизтага яқин клуб юқори ўринлар учун курашадиган турнир – уларнинг барчаси кучли тўртликка кириши мумкин. Ишончим комилки, бу қизиқарли мавсум бўлади”, - деди Эрик тен Хаг.
Хойлунд 48 соат ичида "МЮ" билан шартнома имзолаши кутилмоқда. У жамоанинг мавсум оралиғидаги учинчи янги футболчиси бўлади.