Кириш Регистрация
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм 2-2 Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас 0-2 Жирона
27/04 18:00 Лечче 1-1 Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед 1-1 Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон 2-1 Лутон
27/04 19:00 Фулхэм 1-1 Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл 5-1 Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия 1-3 Хетафе
27/04 21:00 Ювентус 0-0 Милан
27/04 21:30 Эвертон 1-0 Брентфорд
27/04 21:30 Алавес 3-0 Сельта
27/04 23:45 Лацио 1-0 Верона
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон - Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 16:00 Таиланд - Эрон
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия

Ёз давомида трансферлар учун энг кўп пул сарфлаган лигалар

Баҳо:
+ | -

2023 йилнинг ёзи давом этар экан, ҳозирга қадар бир-биридан ажойиб, қиммат ва кутилмаган трансферларни кўриб улгурдик. Бу даврнинг кутилмаган воқеаси эса, шубҳасиз Саудия Арабистонининг еврофутболга жиддий аралашувидир. Араблар катта-ю кичик юлдузларни сотиб олишдан чарчамаяпти. Қуйида эса ёз давомида энг катта пул сарф этган лигалар ҳақида билиб оласиз.

6. Ла-лига – 249 миллион евро

Ўтмишда Испанияда, асосан, "Реал" ва "Барселона" катта харидларни амалга оширган. Улар бир-бирини мағлуб этиш мақсадида Гарет Бэйл, Криштиану Роналду , Луис Суарес ҳамда Неймарларни катта ҳажмдаги маблағга сотиб олганди. Аммо сўнгги йилларда бу нарса бироз ўзгарди. Молиявий жиҳатлардан ушбу клублар нотенг бўлиб қолди. Хусусан, "Барселона" қарзга ботиб кетган бўлса, "Реал" уй стадионини 1 миллиард евро эвазига қайта таъмирлади. Шунингдек, "Реал" жойи келганида катта харидларни ҳам амалга ошириб турибди. Хусусан, Флоринтино Перес Жуд Беллингем эвазига 103 миллион евро беришга рози бўлганди. Бу қиймат ёздаги Ла-лиганинг ярми харажатига тенг бўлиб турибди. Амалдаги чемпион "Барселона" эса 3 миллион евро эвазига Ориоль Ромеуни трансфер қилди. Иньиго Мартинес ва Илкай Гюндоганлар текинга олиб келинди.

5. Саудия Про-лигаси – 300 миллион евро

Январь ойидаги Роналдунинг Саудияга йўл олиши, аслида, янги белги бўлган экан. Ўрта Шарқ мамлакати ҳозир транфсер бозорида ўта фаол. Улар аллақачон катта номларни жалб қилишга улгурди. Кўпчилик юлдузлар текинга олиб кетилган бўлса ҳам, Малком (60 миллион евро), Рубен Невеш (55 миллион евро) ва Милинкович-Савич (40 миллион евро)нинг харидлари анча катта пул эвазига қилинди. Агарда Килиан Мбаппе ҳам сотиб олинса, Про-лиганинг умумий харажатлари икки баробарга ортади.

4. Бундеслига – 448 миллион евро

Бундеслига ҳар доимгидек ўзининг ўртамиёна даражасида турибди. Лигадан бир қанча юлдузлар жўнаб кетишди. Улар ичида Жуд Беллингем, Доминик Собослаи, Кристофер Нкунку ва Мусса Диабилар бор эди. Шунингдек, немис клублари керакли футболчиларни ҳам сотиб ола билди. Масалан, Ким Мин Же (50 миллион евро), Лоис Опенда (43 миллион евро) ва Бенжамин Шешколар (24 миллион евро) улар ичидаги энг қимматларидир.

3. Лига  1 – 456 миллион евро

Ёз "ПСЖ" учун ўзига хос ўтмоқда. Франция чемпионати бир клубга боғланиб қолганини шу ерда ҳам кўриш мумкин. Хуллас, парижликлар сафини Месси ва Рамос тарк этди. Энг асосий юлдуз саналган Килиан Мбаппе эса 2024 йилдан кейин жамоада қолмаслигини айтди. Шунга қарамай, раҳбарият Эрнандес, Угарте ва Экитикени умумий 100 миллион евродан кўпроққа сотиб олди. "Ницца", "Ренн" ва "Марсель" клублари ҳам орқа фонда таркибини кучайтиришда давом этмоқда.

2. А серия – 520 миллион евро

Биз аллақачон 90 йиллар охири, 2000 йиллар бошидан ўтиб кетиб бўлдик. Ҳозир, у пайтлардагидек Италия чемпионати жамоалари трансферлар борасида биринчи ўринда турмайди, рекорд даражада пул сарфлай олмайди. Лиганинг энг кучли жамоаларидан бўлган "Ювентус", "Милан" ва "Интер"лар саҳна ортидаги муаммолари билан банд бўлиб қолган. Шунга қарамай, А серия клубларининг умумий харажатлари бошқа рақобатчилариникидан кўпроқдир. Аммо уларнинг АПЛга етишига анча бор. Масалан, итальян клублари ҳали 30 миллиондан қимматроқ бирорта харидни амалга оширгани йўқ.

1. АПЛ – 1.34 миллиард евро

Бу аниқ эди. Дунёнинг энг томошабоп лигасида шундай бўлиши ҳам табиий ҳол. Англиянинг 20 та клуби 1.3 миллиард евро сарф этди. Олдинда эса ҳали трансферлар ойнасининг 1 ойи бор. АПЛда бу ёзда рекорд трансфер юз берди: "Вест Хэм" ўз ярим ҳимоячисини "Арсенал"га 105 миллион фунт эвазига сотди. Шундай қилиб, Деклан Райс Буюк Британия тарихидаги энг қиммат футболчига айланди. Аммо бошқа клублар ҳам таркиб учун 10 миллионлаб пул сарф қилмоқда. Агарда 1 сентябрга қадар АПЛ сарф-харажатлари 2 миллиардга яқинлашиб қолса ҳам, ажабланмаган бўлардик.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 15:59, 30.07.2023.
Ўқилди: 2201 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.