Машҳур америкалик репер Jey-Z “Тоттенхэм” соҳиби бўлмоқчи. Daily Express нашрининг ёзишича, Жей-З 2,5 миллиард фунт стерлингга Лондон футбол клубини сотиб олишга сармоядорлар гуруҳини бошқариши мумкин.
Айтишга ҳожат йўқ, ҳозирда фонди "Тоттенхэм"га эгалик қиладиган Жо Люис қонун билан муаммога дуч келди. У қимматли қоғозларни фирибгарликда ва бошқаларда айбланмоқда. Люис гаров эвазига қўйиб юборилди, аммо суд жараёни давом этмоқда.