Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино - Парма
14/03 01:00 Алавес - Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Александр Крестинин: "Янги футболчилар ҳақида гапиришга эрта"

Баҳо:
+ | -

Суперлига 14-турида ўз майдонида “Сўғдиёна”га мағлубиятга учраган “Бунёдкор” клуби бош мураббийи Александр Крестинин мағлубият сабаблари, янги футболчилар, адаптация ва иккинчи даврадаги режалар ҳақида гапирди.

“Албатта, бугунги натижа қониқтирмади. Икки хил тайм кўрдик. Иккинчи таймда яхшироқ ўйнадик, аммо вазиятлардан фойдалана олмадик. Жамоада ўзгаришлар қилаяпмиз ва ҳали олдимизда қилинадиган ишлар кўп”, - деди мураббий.

“Ички муҳитимизда ҳозирда муаммо йўқ. Бугунги мағлубиятдан футболчилар ҳам анча асабийлашишди, ҳафа бўлишди. Улар бундан кўпроғига қодирликларини билишади”.

“Иккинчи ўтказиб юборилган голимизда Таиранинг айби йўқ. Уни икки футболчи ўзаро пас ўйнаб ортда қолдириб кетишди. Бу вазиятда савол бошқаларга берилиши керак. Бу вазиятни кўриб чиқамиз. Таирага ҳам, янги қўшилган бошқа футболчиларга жамоамизга мослашишлари учун вақт керак”.

“Ўйинга ким тайёр бўлса, майдонга шу футболчи тушади. Таркибни ўйин куни танлаймиз. Мен ҳеч кимнинг паспортидаги ёшига қарамайман. Рақобатда ким ютса шу майдонга тушади”.

“Бизнинг мақсадимиз иккинчи даврадаги барча ўйинларда ғалаба қозониш. Ўйин ва психологик жиҳатдан муаммолар бор. Уларни бартараф этиш йўлларини излаймиз. Бу ҳали жуда кўп ишлар қилиниши кераклигини билдиради. Мавсумни қандай ўринда тугатишимизни билмайман. Ҳозир ҳар ўйинда ғалаба қозониш ҳақида ўйлаяпмиз”.

Манба: PFL.UZ
Киритилди: 00:18, 31.07.2023.
Ўқилди: 1045 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.