Қозоғистон футбол федерациясининг Ижроқўм йиғилиши бўлиб ўтди ва унда 2013 ва 2014 мавсумлар бўйича бир қатор қарорлар қабул қилинди.
- Қозоғистонда Профессионал футбол лигаси тузилди. У Премьер лига, Биринчи лига, ўринбосарлар, Суперкубок ва Кубок баҳсларини ташкил этиш билан шуғулланади.
- "Куз-баҳор" тизимига ўтиш ҳали инфратузилма тайёр бўлмагани учун 2014 йилга қолдирилди.
- 2013 йилги чемпионат 2та босқичда ўтказилади. Биринчи босқичда жамоалар 2та давра ўйинини ўтказишади ва иккинчи босқичда иккита гуруҳга бўлинишади (ҳар бирида 7тадан жамоа). Биринчи босқичда қўлга киритилган очколар иккинчи босқич олдидан икки баравар камайтирилади.
- Иккинчи босқичдан бошлаб ўринбосарлар жамоалари учун янги мусобақа — НФЛ кубоги ташкил этилади.
- 2013 йилги мавсум якунланганидан кейин 14, 13 ва 12-ўринни эгаллаган жамоалар Премьер-лигани тарк этади ва 12-ўринни эгаллаган жамоа Биринчи лига ғолиби Премьер-лигага чиқади. Натижада 2014 йилги мавсумда Премьер-лигада 12та жамоа иштирок этади.