"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг Дортмунднинг "Боруссия" жамоасига (2:3) қарши ўтказилган ўртоқлик ўйинидан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ўйиннинг биринчи соати яхши ўтди. Биз жамоа бўлиб ўйнадик, динамика кўп, яхши босим бор эди, томоша қилиш ёқимли эди. Танаффусда жамоага айтмоқчи бўлган гапим шу эди, аммо бўлим охирида биз кутилмаганда рақибга иккита гол уришга имкон бердик.
Бу мени хафа қилди, лекин охирги ярим соат жуда омадсиз бўлди. Прессинг билан ҳам, ҳужумлар ташкил қилиш билан ҳам муваффақиятга эриша олмадик. Майдонда атиги 11 нафар футболчи бор эди, ҳар бири ўзи учун ўйнади. Биз тўпни масъулият билан назорат қилишимиз керак. Бугун ўртоқлик ўйини бўлса ҳам бундай хатоларга кўз юма олмаймиз. Лекин ўйлайманки, умуман олганда, АҚШ сафари жамоа учун фойдали бўлди.
37-дақиқада Омари Форсонни алмаштириш тарбиявий мақсадда амалга оширилди. Агар ўйинда ВАР мавжуд бўлса, уни четлатиб юбориш мумкин эди. У яхши ўйин ўтказди, лекин провокацияга учди. Бунга жавоб беришнинг энг тўғри йўли ёмон ниятда жавоб қайтариш эмас, балки гол уриш орқали рақибни мағлуб этишдир. Бу унга сабоқ бўлиши керак", - деди тен Хаг клуб расмий сайтига.