"Реал" дарвозабон Андрей Луниннинг нархини белгилаб олди.
Мадрид клуби дарвозабонни саккиз миллион еврога сотишга тайёр.
Олдинроқ жамоа бош мураббийи Карло Анчелотти энди футболчига ишонмаслиги, чунки у майдонга тушган ўйинларда умидларни оқламагани ҳақида хабар берилганди.
Андрей Луниннинг ўзи 2024 йилгача мўлжалланган шартномани ишлаб чиқмоқчи.
Ўтган мавсумда Ла Лигада дарвозабон 7 та ўйинда майдонга тушиб, 3 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.













