Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Глейзерлар оиласи "МЮ"ни сотиш борасидаги фикридан қайтди

Баҳо:
+ | -

Глейзерлар оиласи "Манчестер Юнайтед"нинг сотилишини тўхтатиб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, Глейзерлар ўтган йилнинг ноябрь ойида "МЮ"ни сотишга тайёрлигини ошкора тасдиқлаган эди. Дастлаб, баҳорда ёки ҳеч бўлмаганда ёзги трансфер ойнаси очилишидан олдин "МЮ" клуби янги хўжайин топиши кутилганди.

Бу умидлар рўёбга чиқмади, чунки потенциал харидорларнинг ҳеч бири, шу жумладан Шайх Жассим ва сэр Жим Рэтклифф Глейзерлар ўз активларини баҳолаган 6 миллиард фунт стерлингни тўлашга рози бўлмадилар.

News нашри хабарига кўра, Шайх Жассим ва Рэтклифф ҳали ҳам келишувга эришишга тайёр, аммо Глейзерлар оиласи ҳали якуний жавобни беришмаган ва ҳозирча буни режалаштирмаган.

Ака-ука Аврам ва Жоэл Глейзерлар таклифларнинг сонидан ҳафсаласи пир бўлиб, "МЮ"ни сотишни яхшироқ вақтгача кечиктиришга тайёр. Америкаликлар Премьер-лиганинг телевидение бўйича янги келишуви, Англия чемпионатининг АҚШда ўтказилиши ва Чемпионлар Лигасининг янги формати уларга келажакда кўпроқ пул ишлаш имконини беради, деб ҳисоблашади.

Бундан ташқари, Нью-Йорк биржаси рўйхатига киритилган "Манчестер Юнайтед" акциялари сешанба куни 8% дан кўпроқ пасайиши ҳақидаги янгиликка муносабат билдирди.

Киритилди: 15:28, 02.08.2023.
Ўқилди: 2773 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.