"Тоттенхэм Хотспур" ҳужумчисига рекорд даражада пул тўланиши мумкин. Хабарларга кўра, Саудия Арабистони клуби "Ал-Ҳилол" "шпорлар" футболчиси Харри Кейн эвазига 200 миллион фунт таклиф қилишни режа қилган.
28 ёшли инглиз ҳужумчиси учун анчадан бери "Бавария" қизиқиш билдираётган эди. Германия гигантининг 3 та таклифи ҳозирга қадар рад этиб улгурилди. Сўнгги бор "Бавария" Кейн эвазига 80 миллион евро таклиф қилганди. Ҳужумчи 2024 йилда эркин агентга айланади.