"Орландо Сити" бош мураббийи Лео Месси кечаги ўйинда қизил карточка олиши керак эди, деган фикрда.
"Интер Майами" Лига кубоги 1/16 финалида "Орландо Сити"ни мағлуб этди (3:1). Месси бу ўйинда иккита гол урди.
Ўйиннинг 20-дақиқасида аргентиналик футболчига сариқ карточка кўрсатилди ва биринчи бўлимга қўшиб берилган вақтда у Сезар Араухога нисбатан яна ўйин қоидасини бўзди, бироқ бу сафар жазоланмади.
“Бугун цирк эди. Месси иккинчи сариқ карточка олиши керак эди. Унинг Месси эканлиги мени қизиқтирмайди.
Пенальти қарорлари ва бошқалар ҳам кулгили эди. Биз жуда ҳафсаламиз пир бўлди ва ўзимизни тиклашга ҳаракат қилдик. Бу ўйинда содир бўлмаслиги керак бўлган ҳолатлар бўлди”, - деди Оскар Пареха.