Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 19:30 Нефтчи - Пахтакор
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

«Кастилья» - қўшимча даромад манбаи

Баҳо:
+ | -

«Реал Мадрид» жорий ёз ўз қарамоғидаги ўринбосарлар жамоаси - «Кастилья» юлдузлари ортидан бинойидек қўшимча даромадга эга чиқиши мумкин.

Бинобарин, бу жамоа ўтган мавсум якуни бўйича Сегундага чиқолмади, таркибида эса юқори даражали ўйинларга тайёр бир қатор иқтидорлар бор. Фақат шуниси борки, айни ҳолатда уларга «Реал»нинг ўзида бўш жой йўқ. Демак, «Қироллик клуби» раҳбарияти бу ҳолатда муқобил вариантни танлаб, ўз тарбияланувчиларини трансферлар бозорида пуллаши мумкин. Айтиш жоиз, бу борада айрим келишувлар расмийлаштирилди ҳам. Хўш, гап айнан қайси иқтидорлар ҳақида кетмоқда?

Серхио АРРИБАС (ярим ҳимоячи). «Кас­тилья» таркибидаги энг қиммат актив. Мадридликлар уни 10 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёрлар, лекин 50 фоиз ҳуқуқини ўзларида сақлаб қолиш шарти билан. Иккинчи вариант - шунчаки, ижара сафари.

Рафа МАРИН (марказий ҳимоячи). 21 ёшли футболчи Ла Лиганинг бир қатор жа­моалари эътиборида турибди. Қолаверса, унга Испаниядан ташқарида ҳам қизиқиш йўқ эмас. «Мадрид»нинг Рафа трансферини қанчага баҳолаётгани эса маълум эмас.

Марвин ПАК (қанот ҳимоячиси). «Лас-Пальмас»да 1 йиллик ижара муддатини ўтаган футболчига «Райо Вальекано» бефарқ эмас. «Мадрид» эса бу йигит трансфер ҳуқуқи 50 фоизи учун 2 миллион евро сўрамоқда. Демак, клубда Пак келажагига умид ҳали сўнган эмас. Айтганча, «Реал» Фран Гарсияни яқинда худди шундай шарт асосида сотди.

Алекс ХИМЕНЕС (латерал). Бу футболчи фаолиятини «Милан»да давом эттиради - ижара. Тўғри, Италия клубида кейинчалик Хименес трансферини тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқи бор.

Карлос ДОТОР (ярим ҳимоячи). «Кас­тилья» сардорига Ла Лига клубларидан талаб катта эди. Охирги маълумотларга қараганда, Дотор якунда «Сельта» таклифини қабул қилди ва виголиклар энди унинг учун «Реал»га 3 миллион евро тўлашади. Шунинг баробарида Карлос трансферининг 50 фоиз ҳуқуқи «Мадрид» ихтиёрида қолади.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 15:48, 04.08.2023.
Ўқилди: 2602 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.