"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета Англия Суперкубоги учун "Манчестер Сити"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди.
"Арсенал" ҳар бир чемпионлик учун курашмоқчи. Ўтган мавсумда ҳаракатларимиз етарли бўлмади, шунинг учун биз ўзимизни яхшилашимиз керак. Биз Европанинг энг яхши жамоасига қарши ўйнаймиз, лекин бунга нимадир қаршилик кўрсатишга ҳаракат қиламиз”, - дея Артета сўзларидан иқтибос келтиради Sky Sports.
6 август, якшанба куни “шаҳарликлар” ва “канонирлар” ўртасидаги Англия Суперкубоги баҳси бўлиб ўтади. Учрашув бош ҳакамининг старт ҳуштаги Тошкент вақти билан соат 20:00 да янграйди.