Кириш Регистрация

Тайёрлов гуруҳлари: 1-кун натижалари

Баҳо:
+ | -

Тайёрлов гуруҳлари ўртасида (1996-97 йилларда туғилган) ўтказилаётган мамлакат чемпионатининг илк кунида кутилганидек ғолибликка асосий даъвогарлар сафида эътироф этилаётган жамоалар ғалабага эришишди.

Куниннг илк учрашувида Валентин Поддубний ва Евгений Смирнов бошчилидаги “Насаф” футбол мактаби тарбияланувчилари фарғоналик тенгқурлари билан куч синашиб, 2:0 ҳисобида ғалабага эришишди. Гарчи биринчи бўлимда ҳисоб очилмаган бўлсада, иккинчи бўлимда Шаҳзод Муҳиддинов ва Даврон Ҳусанов томонидан киритилган голлар вакилларимиз ишончли ғалабани келтирди. “Насаф” – “Нефтчи” 2:0.

Октябрь ойида юртимизнинг энг яхши мураббийи деб топилган Дилшод Нуралиев бошчилигидаги “Пахтакор” жамоаси аъзолари илк ўйиндаёқ қаттиқ қаршиликка дуч келишди. Гарчи ҳисоб тошкентликлар томонидан очилган бўлсада, иккинчи бўлимда айнан “Пахтакор” посбонининг қўпол хатосидан кейин “Навбаҳор” футболчилари мувозанатни тиклашди. Учрашув якунлашига саноқли дақиқалар қолганда Нуралиев шогирдлари ғалабани ўзлари томонга оғдириб олишди. “Пахтакор” – “Навбаҳор” 2:1

Тушдан кейин ўтказилган икки учрашувда ҳам йирик ҳисоб қайд этилди. Ғолибликка даъвогарлардан бири “Машъал футболчилари “Қизилқум” дарвозасига жавобсиз олтитта гол йўллаган бўлса, ёш “бунёдкор”чилар Бекободнинг “Металлург” жамоасига бундандан кўп тўп киритишнинг уддасидан чиқишди – 7:0.

“Бунёдкор” – “Металлург” 7:0
“Қизилқум” – “Машъал” 0:6.

Баҳслар ҳам эратга ҳам давом эттирилади. Учрашувлар соат 10:00 дан бошланиши белгилаб қўйилган.

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 09:36, 13.11.2012.
Ўқилди: 4519 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3314]

Ламин Ямал 358 млн евро билан дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди (CIES) [3189]

Флорентино Перес: «Пайшанба куни «Реал»нинг келаси мавсум учун илк шов-шувли трансферини эълон қиламан» [3062]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [2866]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [2858]

Жозе Моуриньо «Арсенал» ҳимоячисига кўз тикди [2797]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [2545]

«Реал»да Тчуаменининг ўрнини ким эгаллаши мумкинлиги маълум бўлди [1952]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [1851]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [1734]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик