Россиялик ярим ҳимоячи Алексей Миранчук «Аталанта»ни тарк этиб, фаолиятини Италиянинг бошқа клубида давом эттириши мумкин.
Toro.it хабарига кўра, ярим ҳимоячи «Салернитана» билан шартнома имзоламоқчи. Алексей Булайе Диани алмаштириши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, бергамоликлар жамоаси бош мураббийи Жан Пьеро Гасперини Миранчукни 5 август куни Германияда бўлиб ўтадиган «Унион»га қарши ўртоқлик учрашуви учун қайдномага киритмаган эди.
Transfermarkt маълумотларига кўра, Алексейнинг нархи 12 миллион евро, Диа эса 25 миллион. Шунга кўра, «Аталанта» сенегаллик ҳужумчининг трансфери учун маълум миқдорда яна пул тўлаши керак бўлади.