Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти янги мавсум учун асосий марказий ҳимоячилар таркиби ҳақида бир қарорга келди.
Relevo нашри хабарига кўра, Давид Алаба ва Эдер Милитао "қироллик клуби"нинг асосий таркибида майдонга тушади.
Манбанинг таъкидлашича, Антонио Рюдигер янги мавсумда асосий таркибдаги ўрни учун курашиши керак. Немис футболчиси ўтган ёзда "Челси"дан "Реал"га текинга ўтган эди. Биринчи мавсумда у "қироллик клуби" сафида Испания чемпионатида 33та ўйин ўтказди.
Рюдигер аввалроқ “Челси”дан ташқари “Рома” ва “Штутгарт” каби жамоаларда ўйнаган.