ФИФА эркаклар ўртасидаги Жаҳон чемпионати – 2026 турнирини АҚШ, Мексика ва Канадада бўлишини эълон қилганидан сўнг, 16 та мезбон шаҳар аниқлаб олинди. Уларда 48 жамоа илк бор иштирок этади.
Америкадан 11 та шаҳар танлаб олинган. Улардан бештаси шарқда, учтаси мамлакатнинг марказий қисмида ва яна учтаси ғарбда жойлашган. Канаданинг иккита шаҳри (Торонто ва Ванкувер) биринчи марта жаҳон чемпионати ўйинларини ўтказади. Мексиканинг бир жуфт шаҳарлари (Мехико ва Гвадалахара) учинчи марта жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади (1970 ва 1986), Монтеррей эса иккинчи марта катта воқеликка гувоҳ бўлади.
Қуйида Қўшма Штатлар, Канада ва Мексикада 2026 йилги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиш жойлари сифатида танланган шаҳарларнинг тўлиқ рўйхати келтирилган.
АҚШ (11)
Атланта-«Мерcедес-Бенц» стадиони
Бостон - «Жиллетт» стадиони
Даллас - «АТ&Т» стадиони
Хьюстон - «Эн-Ар-Жи» стадиони
Канзас Сити - «Арроухед» стадиони
Лос-Анжелес - «СоФи» стадиони
Майами - «Хард Рок» стадиони
Нью-Йорк/Нью-Жерси - «МетЛайф» стадиони
Филаделфия - «Линколн» молиявий майдони
Сан-Франсиско - «Льюис» стадиони
Сиэтл - «Люмен» майдони
Канада (2)
Торонто - «Бимо Филд» майдони
Ванкувер - «Биси Плэйс»
Мексика (3)
Гвадалахара - «Эстадио Акрон»
Мехико Сити - «Эстадио Ацтека»
Монтеррей - «Эстадио BBVA»
16 та ўрин учун 23 та стадион курашди ва бир қатор машҳур шаҳарлар (ва жойлар) рад этилди. Мамлакат пойтахти Вашингтон Д.C (ўйинлар ўтказиладиган Балтимор билан ҳамкорликда) танланмагани фикримизга тасдиқдир. 1994 йилги Жаҳон кубоги финали ўтган «Роуз Боул» ҳам танланмади, Лос-Анжелес иккита стадионни вариант сифатида тақдим этди, улардан фақат «Рэмс» ва «Чаржерс»нинг уй стадиони ҳисобланган «СоФи» арена танланди. Цинциннати, Денвер, Нашвил ва Орландо шаҳарлари Канаданинг Эдмонтон шаҳри билан бир қаторда 2026 йилги Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади.
ЖЧ-2026 формати ва саралаши
Энди 2026 йилги жаҳон чемпионатига мезбонлик қиладиган шаҳарлар, стадионлар ва жойларни билганимиздан сўнг, келинг, турнирнинг ўзи ҳақида гапирайлик...
Биринчи навбатда, мезбон давлатлар сифатида АҚШ, Канада ва Мексика 2026 йилги Жаҳон чемпионатига автоматик равишда йўлланма олади.
2026 йилги жаҳон чемпионати 48 жамоа иштирокидаги биринчи турнир бўлади ва ҳар бирида учта жамоадан иборат 16 та гуруҳ бўлади. Ҳар бир гуруҳдан энг яхши икки ўрин соҳиби 1/32 финалга йўл олади. Демак, ЖЧ-2026да жами 104 та ўйин бўлади. Бу, шунингдек, учта турли мезбон давлатлар ўртасида ўтказиладиган биринчи Жаҳон чемпионати бўлади.
16 та жамоани қўшиш ғояси шундан иборатки, гуруҳ босқичи ўйинларининг кераксиз 3-тури йўқ қилинади. Чунки бу пайтга келиб 1-ўриндаги жамоа деярли мотивациясиз майдонга тушади. Унинг ўрнига интригани сақлаб қолиш мақсадида «ғалаба ёки уйингга равона бўл» қабилидаги муҳим тур юзага келади (гуруҳдаги жамоалар сони учталигини эсланг).
Гуруҳ ўйинларининг сўнгги босқичи олдидан олдинги натижалар деярли тенг кўриниш олади ва эҳтимолий ғолиб номи рақамлар бўйича деярли имконсиз ҳолга келади. Буни ҳисобга олсак, янги формат 2026 йилги Жаҳон чемпионатидаги деярли ҳар бир ўйин жуда муҳим бўлишини кафолатлайди. Ҳа, ФИФА форматни ўзгартириш орқали анча кўп пул ишлаб топади, бироқ мухлислар ҳам бошидан охиригача янада сифатлироқ маҳсулотга эга бўлишади.