Кириш Регистрация
02/04 18:30 Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор 2-0 Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче

Шмейхель АПЛга қайтиши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Ницца»да тўп тепаётган даниялик тажрибали дарвозабон Каспер Шмейхель яна Премьер-лигага қайтиши мумкин. Бу ҳақда Nottingham Post журналистлари хабар бермоқда.

Манбага кўра, 36 ёшли футболчининг хизматларига «Ноттингем Форест» қизиқмоқда. «Ўрмончилар» жорий трансфер ойнасида Шмейхелни қўлга киритишга ҳаракат қилишади.

Эслатиб ўтамиз, Каспер Англияда узоқ вақт «Лестер»да ўйнаган. У 2011 йилдан 2022 йилгача ушбу жамоанинг шарафини ҳимоя қилган.

Шмейхель ўтган мавсумда Лига 1да 36 та ўйин ўтказиб, 35 та гол ўтказиб юборган. 12 та баҳсда у дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.

Киритилди: 10:15, 06.08.2023.
Ўқилди: 963 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик