Кириш Регистрация
20/04 00:00 Лас-Пальмас 1-0 Атлетико
20/04 14:23 Ҳанновер-96 0-0 Штутгарт
20/04 17:00 Вальядолид 2-3 Осасуна
20/04 17:45 Андижон 1-2 Динамо
20/04 18:00 Эмполи 2-2 Венеция
20/04 18:00 ОКМК 3-2 Сўғдиёна
20/04 18:00 Фулхэм 1-2 Челси
20/04 18:00 Ман. Юнайтед 0-1 Вулверхэмптон
20/04 18:00 Ипсвич 0-4 Арсенал
20/04 19:15 Вильярреал 2-2 Реал Сосьедад
20/04 20:00 Ўзбекистон 2-0 Саудия Арабистони
20/04 20:30 Лестер 0-1 Ливерпуль
20/04 21:00 Болонья 1-0 Интер
20/04 21:30 Севилья 1-1 Алавес
20/04 23:45 Милан 0-1 Аталанта
21/04 00:00 Реал Мадрид 1-0 Атлетик Бильбао
21/04 20:00 Сурхон - Навбаҳор
21/04 21:00 Женоа - Лацио
22/04 00:00 Жирона - Бетис
22/04 00:00 Тоттенхэм - Ноттингем Форест
22/04 22:00 Валенсия - Эспаньол
23/04 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла

12 йиллик тарих янгиланди: Ўзбек дзюдочиси яна «Мастерс» турнирининг ғолибига айланди

Баҳо:
+ | -

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Венгрия мезбонлик қилаётган «Мастерс» турниридаги иштирокини якунлади. Унда Музаффарбек Тўрабоев -100 кг вазн тоифасида ғалаба қозониб, ўзбек дзюдоси учун 12 йил кутилган олтин медални тақдим қилди.

Мусобақани икки карра Олимпиада ва жаҳон чемпиони Лукаш Крпалек устидан қозонилган ғалаба билан бошлаган Тўрабоев чемпионлик йўлида Шейди Элнахас (Канада), Михаэл Коррел (Нидерландия), Боян Досен (Сербия) ва Петер Палтчик (Исроил) каби спортчиларни доғда қолдирди. Шунингдек, бугун -90 кг вазн тоифасида иштирок этган Давлат Бобонов бронза медалига сазовор бўлди. Ушбу муваффақият эвазига Тўрабоев 1800, Бобонов 900 рейтинг очкосига эга бўлмоқда.

Қайд этиш жоиз, йилда бир бора ўтказиладиган «Мастерс» мусобақасида ҳамюртларимиздан сўнгги бор Ришод Собиров 2011 йил ғалаба қозонган. Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси бу йилги турнирни 1 та олтин ва 2 та бронза медаллари билан якунламоқда. Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг биринчи кунида Диёра Келдиёрова -52 кг вазн тоифасида шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олган эди.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 23:50, 06.08.2023.
Ўқилди: 2201 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz