Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Радамель Фалькао бошқа чемпионатга ўтиб тўп суришни орзу қилишини таъкидлаб ўтди.
«Биламан, қачондир бошқа чемпионатда, бошқа клубда тўп сураман. Мен бу ҳақда ҳозир орзу қилмоқдаман. Қачондир янги жамоага ўтишни хоҳлайман. Аммо ҳозирги вақтда «Атлетико» билан яна уч йиллик шартномам бор. Шу боисдан камида ушбу йил «Атлетико» билан биргаман», дея Фалькаонинг сўзларидан иқтибос келтириб ўтди «Radio Caracol».
Эслатиб ўтамиз, Фалькаога Мадриднинг «Реал» ва Лондоннинг «Челси» клублари қизиқиш билдиришган.