Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Даврон Файзиев: «Йигитларнинг босимдан қутулишгани бугунги ўйинда ёрдам бериши керак»

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, бугун, Тошкент вақти билан соат 17:00да Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Осиё чемпионати ярим финалида Жанубий Корея ёшларига қарши майдонга тушади. Ушбу учрашув олдидан айни вақтда БААда бўлиб турган "Спорт" телеканали шарҳловчиси Даврон Файзиев ўз фикрларини билдириб ўтди.
 
— Жанубий Корея терма жамоаси жуда ҳам кучли. Аслида бир қатор мутахассисларнинг фикрига кўра эронлик ёшлар Осиё чемпиони бўлишлари керак эди. Аммо Жанубий Корея уларни йирик ҳисобда мағлубиятга учрата олди. Шундай экан, рақибнинг кучи ҳақида ортиқча гапиришга ҳожат йўқ.

Терма жамоамиз мураббийлари билан ўйин олдидан суҳбатда бўлганимизда рақиб ҳақида бир қатор фикрларни билдирдилар. Улар Жанубий Кореянинг ҳужум чизиғи кучли эканини эътироф этдилар. Аксига олиб бизнинг ҳимоямизда муаммолар бор. Максимилиан Фомин сариқ карточкалари билан боғлиқ дисквалификация сабабли ярим финалда ўйнай олмайди. Аммо, умид қиламизки, унинг ўрнини Жавлон Мирабдуллаев билдирмайди. Фомин насиб қилса финал ўйинида сафга қайтади. Шу ўринда айтиш лозим, футболчиларимизнинг кайфияти жуда яхши. Асосий вазифа  жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритилгандан сўнг босимдан қутулишган. Айнан шу кайфият бугунги ўйинда ҳам ёрдам беришига умид қиламиз.
 
— Нима сабабдан мураббийлар штаби асосий таркибда ўзгариш қилишмаяпти. Ахир мусобақа бошидан буён ҳар икки кунда ўйнаб келган футболчилар чарчаб қолмайдиларми?
— Бу фикрингизга қўшилмайман. Сурия билан бўлган ўйинга бир қатор омиллар таъсир ўтказганди. Биринчидан, терма жамоамиз узоқ йўл босиб келиб, майдонга чиққанди. Кейин, бу қадар жазирама иссиқда ўйнашга бизнинг футболчиларимиз араблар каби ихтисослашмаганлар. Шундай бўлса-да, 120 дақиқанинг охирги сонияларигача курашни тўхтатмадилар ва керакли натижага эришдилар. Демак, мураббийлар ҳамма ишни тўғри қилишган.

Ғалабада жисмоний тайёргарлик билан биргаликда характер ҳам катта роль ўйнайди. Бу йигитларнинг майдонда охирига қадар кураш олиб бориши аввалдан кўриниб турганди. Мураббийларимиз асосий таркибда туширган футболчилар ютқазишни хаёлларига ҳам келтиришмаганди. Бундай кайфият футболда жуда муҳим аҳамиятга эга.
 
— Дарвозабон Асилбек Омонов пенальтилар сериясида ўзини кўрсата олди. У ҳақида қандай фикрдасиз?
— Омоновнинг бир ҳаракати менга жуда ёқди. Шундай масъулиятли вазиятда ўзини йўқотмасдан, рақиб кўзига тик қараб, хотиржам кулимсираб турди. Менимча, шунинг ўзи кўп нарсани ҳал қилди.

Давоми “Даракчи” газетаси сайтида.

Манба: www.darakchi.uz

"Даракчи" сайтига ҳам кириб туриш керак!)

Киритилди: 12:33, 14.11.2012.
Ўқилди: 5028 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.