"Рома" бош мураббийи Жозе Моуриньо Саудия Арабистонининг икки клубидан таклиф олганини тан олди.
“Мен Саудия Арабистонидан иккита муҳим таклиф олдим. Менга “Ал-Аҳли" ва “Ал-Ҳилол” қизиқиш билдиришди. Мен “Рома”да қолишга ва бу таклифларни рад этишга қарор қилдим. Келажакда Саудия Арабистонида бўлишим мумкин. Менинг жавобимни келажакка ҳеч қандай алоқаси йўқ", - дея Моуриньонинг сўзларини келтиради журналист Николо Шкира.
Моурино "Рома"да икки йил ичида клуб билан Конференция лигасида ғолиб чиқди ва жамоа билан Европа Лигаси финалига чиқди.