Каталониянинг "Барселона" клуби тез орада Мадриднинг "Атлетико" клубига ҳужумчи Жоау Феликснинг трансфери бўйича таклиф билан мурожаат қилади.
Sport нашрининг хабарига кўра, "кўк-анорранглилар" португалиялик футболчини йилига 8 миллион евролик маошини тўлиқ қоплаган ҳолда ижарага олмоқчи.
Феликс ҳозирча фақат "Барселона"га ўтмоқчи ва фаолиятини давом эттириш учун бошқа вариантларни кўриб чиқмоқчи эмас. Қизиғи шундаки, январь ойида "Атлетико" Жоауни олти ойга ижарага берди, аммо бундай келишув Лондоннинг "Челси" клубига 11 миллион еврога тушди. "Матрасчилар"нинг "Барселона"дан бир йиллик ижараси учун қанча пул талаб этиши ҳозирча маълум эмас.
Жоаунинг "Атлетико" билан шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.