Туриннинг “Ювентус” клуби ҳимоячиси Филип Костич Франкфуртнинг “Айнтрахт” клубига ўтганидан бир йил ўтиб Массимилиано Аллегри жамоасини тарк этиши мумкин.
Манбада айтилишича, 30 ёшли Костич, агар бирор клуб унга муносиб миқдорда товон пули таклиф қилса, сотилади.
Ўтган мавсумда Костич А Серияда 3 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.