Швейцариялик дарвозабон Янн Зоммер “Бавария” билан чиройли тарзда хайрлашди. Эслатиб ўтамиз, Германия грандида дарвозабон 2022/23 йилги мавсумнинг иккинчи ярмини ўтказиб, Германия чемпиони бўлишга муваффақ бўлганди.
"Қизиқарли саёҳат ниҳоясига етмоқда. Мен барча жамоадошларимга, мураббийларга, барчага, шу жумладан клубнинг ажойиб мухлисларига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Бу одамларнинг барчаси "Бавария"даги вақтимни ҳеч қачон унутмайдиган тажрибага айлантирди. Барчангизга раҳмат, муваффақиятлар тилайман!" - деб ёзди дарвозабон ижтимоий тармоқларидаги саҳифасида.
Зоммер деярли Миланнинг "Интер" футболчисига айланган. Охирги хабарларга кўра, дарвозабон "нерадзуррилар" билан 3 йиллик шартнома борасида келишиб олган.