Япония терма жамоаси жаҳон чемпионатига саралаш баҳсларининг 5-турига келиб жаҳон чемпионатига чиқиш масаласини деярли ҳал қилиб бўлди.
Уммон терма жамоаси уйига сафар уюштирган терма жамоа сўнгги дақиқаларда Шинжи Оказаки томонидан киритилган гол эвазига ғалабани қўлга киритиб 5 учрашувда 13 очко жамғарди ва саралаш мусобақаларида учта учрашувидан олдин деярли кейинги босқич масаласини ҳал қилиб қўйди.
Ироқ терма жамоаси эса саралашда дастлабки ғалабасини қўлга киритиб тўплар нисбати бўйича бир йўла сўнгги ўриндан 3-ўринга кўтарилиб олди. Таъкидлаб ўтиш жоиз, ТУРНИР ЖАДВАЛИда ҳозирча бир йўла учта жамоада 5тадан очко мавжуд
ЖЧ-2014. Саралаш. Осиё минтақаси
УММОН – ЯПОНИЯ 1:2 (0:1)
Голлар: Муборак (77) – Кийотаке (20), Оказаки (89).
Уммон: Ал-Ҳабсий, Иброҳим Солиҳ, Ал-Мусаламий, Дарвеш, Ал-Ажмий (Ал-Муқболий, 39), Мудҳафар, Фаузи Башир, Жумъа (Муҳаммад, 73), Салом ал-Муҳайний, Муборак, Аль-Хосни (Абдул Ҳодий, 48).
Япония: Кавасима, Конно, Йосида, Х. Сакаи, Нагатомо, Эндо (Такахаши, 90), Кийотаке (Хосогаи, 85), Хонда, Хасебе, Маеда (Г. Сакаи, 64), Оказаки.
ИРОҚ - ИОРДАНИЯ 1:0 (0:0)
Гол: Аҳмад (86).