«Эшторил» ҳимоячи Эльяким Мангала билан шартнома имзолаганини эълон қилди.
32 ёшли франциялик футболчи Португалия клуби билан бир йиллик шартнома имзолади.
Мангала «Сент-Этьен»ни эркин агент сифатида тарк этганидан кейин 2022 йилнинг ёзидан бери клубсиз. Аввалроқ у «Эвертон», «Манчестер Сити», «Валенсия», «Порту» ва «Стандард» клубларида ҳам тўп тепган.
2017 йилда франциялик футболчига Москванинг «Спартак» клуби қизиқиш билдирган эди.