Кириш Регистрация
12/03 01:00 Буде-Глимт 3-0 Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ 5-2 Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид 3-0 Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК 2-2 Сўғдиёна
12/03 20:00 Динамо 1-1 Насаф
14/03 00:45 Торино - Парма
14/03 01:00 Алавес - Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия

Превью. “Навбаҳор” - “Пахтакор”

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигаси 16-туридан ўрин олган баҳсда "Навбаҳор" ўз майдонида “Пахтакор” (Тошкент)ни қабул қилади.

Суперлига (олий лига)мизнинг мунтазам иштирокчиси бўлган мазкур клубларнинг ўзаро учрашувлари тарихига назар ташлайдиган бўлсак, жамоалар шу кунгача 65 марта ўзаро рўбарў келишган.

Ўзаро ўйинлар бўйича устунлик  пойтахтликлар тарафида. Ўтказилган баҳсларнинг 40 тасида  “шерлар” зафар қучишган бўлса, 13 та ўйинда “лочинлар” ғалаба қозонишган, 12 та учрашувда эса дуранг қайд этилган.

“Пахтакор” “Навбаҳор” дарвозасига 107 та тўп киритиб, ўз дарвозасидан 50 та тўп ўтказиб юборган.

Ўзаро ўйинларда “шерлар” 132, “лочинлар” эса 51 очкони қўлга киритишган.  

Ушбу  жамоаларнинг ўзаро ўйинлари тарихида қайд этилган энг йирик ҳисоб - 7:0.

Мазкур ҳисоб 2009 йили Тошкентда бўлиб ўтган учрашувда қайд этилиб, унда “Пахтакор” зафар қучганди.

Ушбу клублар шу кунгача Наманганда 32 та ўйин ўтказган бўлиб, мазкур баҳсларнинг 12 тасида “лочинлар” ғалаба қозонишган бўлса, яна 13 тасида тошкентликлар зафар қучишган, 7 та ўйинда эса дуранг қайд этилган.

“Навбаҳор” ўз майдонидаги ўйинларда “Пахтакор” дарвозасига 30  та гол уриб, ўз дарвозасидан 37 та тўп ўтказиб юборган.

Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” – “Пахтакор” беллашуви 10 август куни Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда соат 20:00 да старт олади.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 19:31, 08.08.2023.
Ўқилди: 2368 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.