Кириш Регистрация
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония 1-1 Иордания
16/01 20:30 Вьетнам 3-2 БАА
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал
18/01 00:45 Кальяри - Ювентус
18/01 01:00 Бетис - Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано

Тома Табатадзе: «Бўлажак баҳснинг аҳамияти ҳар икки жамоа учун катта»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигасининг 16-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Пахтакор” жамоалари ўртасидаги учрашув арафасида “лочинлар”нинг грузиялик 31 ёшли тажрибали ҳужумчиси Тома Табатадзе бўлажак ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бежизга бўлажак баҳс “Йил ўйини” дея таърифланмаяпти. Боиси, ҳар икки жамоа жорий мавсумда ўз олдига юксак мақсадлар қўйган ва айни пайтда “Навбаҳор” турнир пешқадами бўлса, “Пахтакор” амалдаги чемпион.

Бундан ташқари, ўтган турдаги учрашувда ҳар икки жамоа ҳам муҳим очколарни йўқотди. Биз Бекободдаги ўйиннинг ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтида ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарган бўлсак, “шерлар” ўз майдонида “Нефтчи”дан мағлубиятга учради. Шу боис, бўлажак баҳснинг аҳамияти ҳар икки жамоа учун катта.

Таъкидлаганимдек, ўтган турда мухлисларни ранжитиб қўйгандик. “Пахтакор”га қарши кечадиган баҳсда майдонга ғалаба иштиёқида тушиб, зафар қучиб, ишқибозларга қувонч улашамиз, деган умиддаман.

Бўлажак ўйиндаги ғалаба совринли ўринлар учун кураш йўлидаги рақобатчиларимиздан очколар бўйича ўзиб кетиб,  пешқадамлик мавқемизни янада мустаҳкамлашга ёрдам беради.         

Умуман олганда, мазкур баҳснинг кескин курашлар остида, шиддатли, томошабоп ва қизиқарли тарзда кечиши эҳтимоли юқори.

Мухлисларимизнинг  стадиондан уйларига яхши кайфиятда қайтишларини таъминлаш учун барча имкониятимизни ишга соламиз.

“Навбаҳор” жорий мавсумда ўзи қатнашадиган барча мусобақаларда зафар қучишни мақсад қилган.

Буни амалга ошириш учун эса биз – футболчилар қўлдан келганича ҳаракат қиламиз", — деди грузиялик легионер футболчи.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 19:40, 08.08.2023.
Ўқилди: 2318 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.