Англиялик ярим ҳимоячи Алекс Окслейд-Чемберлен "Бешиктош" билан шартнома имзолаш бўйича музокараларни якунлаш учун Туркияга етиб келди, дея хабар бермоқда Sky Sports нашри.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум охирида англиялик футболчи 6 йил ўйнаган "Ливерпул"ни тарк этган эди. Бу вақт ичида у 157 учрашувда 19 та гол ва 14 та голли узатмани амалга оширган.
Окслейд-Чемберлен қишки трансфер ойнасида "Брайтон"га ўтиши мумкин эди.