Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Рустам Ашурматов: «Топ-лигаларда ўйнаш орзум йўқ эмас»

Баҳо:
+ | -

Янги мавсумдан Россия элитасига қайтган Қозоннинг «Рубин» клуби Премьер-лиганинг 1-турида Москвада, «Локомотив» меҳмони бўлганди.

Жанговар дуранг (2:2) билан якунланган баҳсда тажрибали ҳимоячимиз Рустам Ашурматов 66-дақиқада - қозонликлар 2:1 ҳисобида олдинда бўлган пайтда янги куч сифатида майдонга туширилади. Ва афсуски, айнан Рустам пойлаши керак бўлган рақибнинг франциялик ҳужумчиси Вилсон Изадор ўйинда мувозанатни тиклади. 2-турда «Ак Барс Арена»даги «Оренбург» билан баҳсда ҳам дуранг натижа қайд этилди - 1:1. Унда Рустам майдонга тушмади. Ана шу ўйиндан олдин терма жамоамиз ҳимоячиси «Матч ТВ» мухбири саволларига жавоб берди ва унда жамоа олдида турган вазифалар ҳақида гапириб берди. Маълумот учун, «Рубин» РПЛ 3-турида ўз майдонида Москванинг «Спартак» жамоасини қабул қилади. Учрашув 5 август куни Тошкент вақти билан 19:30да бошланади.

- Россия Премьер-лигасида «Рубин» олдига қандай вазифалар қўйилган?

- Вазифалар максимал. Ҳар бир учрашувда ғалаба учун ўйнашимиз шарт! Чемпионат охирида вазият қандай бўлишини кўрамиз. Жамоа раҳбарияти ва футболчиларда чемпион бўлиш орзуси бор. Бунга эришиш учун бор кучимиз билан меҳнат қиламиз.

- Россия чемпионати бош совринини Қозонга қайтишини қанча кутамиз?

- Узоқ эмас, деб умид қиламан.

- Биринчи лигадаги ғалаба учун олтин медалларни топшириш маросими қандай ўтди?

- Жуда яхши. Ўйиндан кейин банкет уюштирилди ва ҳаммаси юқори даражада ўтди.

- Маросим Ўзбекистондагидан яхши ўтдими?

- Бу ерда ҳам яхши бўлди.

- Россияда кейинги йилларда «Зенит»ни 1-турдан кейиноқ чемпионлик билан қутлаш анъанага айланиб қолди. Бу гал ҳам шундай бўладими?

- Табриклашга ҳали жуда эрта. Жамоани тарк этган Малкомсиз уларга анча қийин бўлади. Чунки бу футболчи жамоа етакчиси эди. Шундай экан, бошқа жамоалар «Зенит»нинг яна чемпион бўлишига халақит қилишга ҳаракат қилади. 

- Сиз Россияга юлдуз бўлиш учун келдингизми? Ўз кучингизни Европада синаб кўриш истаги борми?

- Айни пайтда менинг «Рубин» билан шартномам бор. Ҳозир фақат жамоа ҳақида ўйлаяпман. Асосийси, бошланғич таркибда ўйнаш, қолганини эса кўрамиз. Албатта, ҳамма футболчи каби менда ҳам топ-чемпионатларда ўйнаш орзуси бор.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:48, 09.08.2023.
Ўқилди: 2264 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.