"ПСЖ" ҳужумчиси Неймар жамоани тарк этишга яқинлашмоқда.
Парижликлар ва "Ал-Аҳли" ўртасидаги расмий музокаралар ҳали бошланмаган, бироқ бразилияликнинг атрофидагилар Саудия клуби билан бўлажак ҳамкорликни муҳокама қилишда давом этмоқда, деб хабар беради журналист Бруно Саломон. Ҳозирча келишувга эришилгани йўқ, аммо 31 ёшли футболчининг кетиши тобора реалроқ кўринмоқда. Қайд этилишича, Неймар вазиятни ўзгартириш ниятида ва унинг "ПСЖ"даги ҳикояси, ҳужумчига яқин бўлган манбаларга кўра, якунланиш арафасида.
Олдинроқ Неймарнинг "Барселона"га қайтиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди. "Кўк-анорранглилар" бош мураббийи Хави бразилиялик юлдузнинг келиши жамоадаги муҳитни бузишидан қўрқади.