Қанот ҳужумчиси Усмон Дембеле тез орада "ПСЖ" сафига ўтади.
Футболчининг "Барселона"ни тарк этиши яқин орада расман тасдиқланиши керак. L'Equipe нашри хабарига кўра, Дембеле шанба куни бўлиб ўтадиган "Лорьен"га қарши Франция чемпионатининг биринчи тур учрашувига қайдномага киритилиши мумкин. Агар бош мураббий Луис Энрике уни ўйнашга тайёр деб ҳисобласа, француз ўша куниёқ "ПСЖ" сафида дебют қилади. Тахминларга кўра, футболчи "Барселона" билан мавсумолди йиғинларни тўлиқ ўтказганлиги сабабли оптимал жисмоний формада.
Усмон Дембеленинг трансфери "ПСЖ"га 50 миллион еврога тушади. Вингер клуб билан узоқ муддатли шартнома борасида келишиб олди.