Эроннинг ISNA ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Ўзбекистон билан ўйиндан кейин терма жамоа бош мураббийи Карлос Кейруш Эронни тарк этган.
Португалиялик мутахассис кечаги ўйинда жамоаси билан захира ўриндиғида ўтира олмади ва ўйиндан кейинги матбуот анжуманида ҳам иштирок этмади.
Ҳозирча Эрон футбол федерацияси мураббийнинг кейинги тақдири борасида бирор бир фикр билдирмаган. Бироқ, маълумотларга қараганда, кеча кечқурун Кейруш Португалияга йўл олган.
Эрон терма жамоаси декабрь ойида Ғарбий Осиё футбол федерацияси чемпионатида иштирок этиши керак. Икки ҳафта ичида унинг Эронга қайтиши кутилмоқда.
Шунингдек, Эрон футбол федерацияси Карлос Кейрушга ойлик маошни тўламаганлиги ҳақида гап-сўзлар ҳам бор.