Кириш Регистрация
12/07 02:00 Норвегия 1-2 Англия
12/07 06:00 Аргентина 3-1 Швейцария
14/07 23:59 Франция - Испания

Футзал. Фаворитларга аталган кун

Баҳо:
+ | -

15 ноябрь куни Самарқандда давом этаётган футзал бўйича 2012 йилги Ўзбекистон чемпионати 1-босқич 2-тур ўйинлари доирасидаги навбатдаги кун баҳслари бўлиб ўтди. Кун доирасидаги барча ўйинлар фаворитларнинг ишончли ғалабалари билан якунига етди.

Мусобақа жадвалида пешқадамлик қилаётган «Локомотив», «Ардус» ва «Максам-Чирчиқ» жамоалари мос равишда «Строитель-Зарафшон» (10:3), «Нафис» (7:1) ва «Гулистон» (7:1) жамоаларини мағлубиятга учратишди. Шундай қилиб, ҳар учала жамоанинг очколари сони, саккиз учрашувдан сўнг, 21тага етди ва тўплар нисбатига кўра Тошкентнинг «Локомотив» жамоаси мусобақа жадвалида биринчи, «Ардус» иккинчи, «Максам-Чирчиқ» клуби эса учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Куннинг қолган икки ўйинида ҳам пешқадамларни таъқиб этиб бораётган жамоалар ғалаба қозонишди. Жумладан, «Бунёдкор» Бухоро вилоятининг «Когон» клубини 5:2 ҳисобида мағлубиятга учратган бўлса, «Пахтакор» ва «Турон-С» ўртасидаги ўйин андижонликларнинг 4:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди.

16 ноябрь куни бўлажак баҳслар 2012 йилги Ўзбекистон чемпионати 1-босқич 2-тур баҳсларига якун ясайди. Шунингдек, шу куни мусобақа жадвалидаги учпешқадамликка якун ясалади – «Максам-Чирчиқ» ва «Локомотив» ўйинида қайд этиладиган ҳар қандай натижа пешқадамлар сонини камида биттага камайтиради. Ҳеч шубҳасиз қайд этиш мумкинки, чирчиқлик ва тошкентлик футболчилар ўртасидаги ушбу баҳс турнинг энг марказий ўйинига айланади.

Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати-2012
1-босқич, 2-тур учрашувлари. Самарқанд шаҳри.
15 ноябрь, пайшанба
«Пахтакор» - «Турон-С» 2:4
«Локомотив» - «Строитель-Зарафшон» 10:3
«Гулистон» - «Максам-Чирчиқ» 2:7
«Когон» - «Бунёдкор» 2:5
«Ардус» - «Нафис» 7:1

ЖамоаЎҒДМТ-НО
1  Локомотив 8 7 0 1 61-16 21
2  Ардус 8 7 0 1 54-14 21
3  Максам-Чирчиқ 8 7 0 1 37-18 21
4  Бунёдкор 8 5 1 2 29-20 16
5  Турон-С 8 4 2 2 49-40 14
6  Пахтакор 8 3 0 5 23-33 9
7  Гулистон 8 2 1 5 37-49 7
8  Когон 8 1 1 6 24-45 4
9  Нафис 8 1 0 7 18-56 3
10  Строител-Зарафшон 8 0 1 7 17-58 1

Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати-2012
1-босқич, 2-тур учрашувлари. Самарқанд шаҳри.
16 ноябрь, жума
9:00. «Строитель-Зарафшон» - «Пахтакор»
10:00. «Бунёдкор» - «Гулистон»
12:00. «Турон-С» - «Ардус»
14:00. «Максам-Чирчиқ» – «Локомотив»
16:00. «Нафис» - «Когон»

Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 23:13, 15.11.2012.
Ўқилди: 3951 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Атлетико" Альваресни қанчага сотишга тайёрлиги маълум бўлди [5025]

Аргентина терма жамоаси Англияга қарши ярим финал олдидан ФИФАга мурожаат қилди [3622]

Моуриньо "Реал"даги илк машғулотга 11 нафар футболчини чақирди [3538]

Португалия терма жамоаси ЖЧ-2026да Роналдуга "бойкот" эълон қилгани учун танқид қилинди [2947]

3,5 миллиондан ортиқ киши Аргентина терма жамоасини мундиалдан четлатишни талаб қилган петицияни имзолади [2055]

Фермин Лопеснинг қачон майдонга қайтиши маълум бўлди [1984]

Моуриньо «Реал»нинг истиқболли футболчисига имконият беради [1586]

Винисиуснинг «Реал» билан янги шартнома бўйича талаблари маълум бўлди [1558]

«Манчестер Юнайтед» Гринвудни қайтариб олишдан воз кечди [1553]

Это’О: "Мбаппе барча даврларнинг энг буюк француз футболчиси сифатида тўлиқ тан олиниши учун яна нима қилиши керак?" [1534]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик