«Марсель» вингери Мэйсон Гринвуд «Манчестер Юнайтед»га қайтмайди. Бу ҳақда нуфузли инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Манбага кўра, «қизил иблислар» «Марсель»га ўз тарбияланувчисини қайтариб сотиб олиш опциясини фаоллаштириш ниятида эмасликларини маълум қилишган. Энди Франция клуби вингерни сотиб олишга қизиқиш билдираётган «Фенербахче» билан расмий музокараларни бошлайди.
Таъкидланишича, трансфер амалга ошган тақдирда, «Манчестер Юнайтед» тахминан 11,7 миллион евро олади, чунки футболчининг шартномасида қайта сотишдан келадиган фоиз бўйича махсус банд мавжуд.
2025/26 йилги мавсумда Гринвуд барча турнирларда 45 та учрашувда майдонга тушиб, 26 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди.













