Майкл Оуэннинг айтишича, агар Харри Кейннинг ўрнида бўлганида у "Бавария"га ўтмаган бўларди.
Бугун Мюнхен клуби "Тоттенхэм" билан 30 ёшли ҳужумчи трансфери бўйича 100 миллион евродан кўпроқ эвазига келишиб олгани маълум бўлди. Энди футболчининг ўзи келажаги ҳақида қарор қабул қилиши керак.
"Мен "Бавария" катта клуб эканлигини биламан ва уни жуда ҳурмат қиламан, лекин агар мен Харри Кейннинг ўрнида бўлганимда "Тоттенхэм"да қоламан. "Бавария" билан соврин ютиш катта ютуқ эмас.
"Реал Мадрид"га ёки АПЛнинг энг яхши клубларига ўтишни тушунган бўлардим. "Тоттенхэм" билан Премьер-лига тарихидаги энг яхши тўпурар бўлиш - бу битта жамоа устунлик қиладиган мамлакатда чемпионликни қўлга киритишдан кўра каттароқ ютуқ", - деб пост қолдирди Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси.
Харри Кейн АПЛда 213 та гол урган. Рекорд 260 гол билан Алан Ширерга тегишли.