"Лидс" ярим ҳимоячиси Тайлер Адамс фаолиятини "Челси"да давом эттириши мумкин.
90min хабарига кўра, лондонликлар 24 ёшли америкалик учун 23 миллион евро миқдорида товон пули тўлашга тайёр.
Адамс 2022 йил июнь ойида "Лейпсиг"дан "Лидс"га ўтганди. Футболчи “товуслар” сафида 26 та ўйин ўтказиб, самарали ҳаракатлари билан ажралиб туролмади. Transfermarkt.com портали футболчининг нархини 18 миллион еврога баҳоламоқда.













