Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Мажид Жалолий: «Ўзбекистон 14 очко билан ЖЧга чиқади»

Баҳо:
+ | -

"Хузестон" клуби собиқ бош мураббийи Мажид Жалолийнинг фикрича, ЭРон футбол федерацияси мухлислар узр сўраши керак ва федерацияни янги раҳбар қабул қилиб олиши зарур.

Сўнгги ҳафта Эрон футболи 3та омадсизликни ўз бошидан кечирди. Миллий терма жамоа Ўзбекистонга ютқазишдан ташқари, ёшлар терма жамоаси жаҳон чемпионатига чиқа олмади ҳамда футзал терма жамоаси жаҳон чемпионатининг нимчорак финалида Колумбияга ютқазиб қўйди.

"Мен Ўзбекистон билан ўйинга кўп тўхталмоқчи эмасман. Бизнинг футбол шундай нуқтага етиб келдики, ниманидир ўзгартирмасак бўлмайди. Муваффақиятсизликлар учун халқимиздан узр сўраган ҳолда, футболимизни янги раҳбар ўз қўлиги олиши лозим. Бундан бошқа иложимиз йўқ", дейди мутахассис.

"Бундан бир неча йиллар илгари биз Ўзбекистонни бемалол юта олардик. Аммо ҳозирги кунга келиб эса буни эплай олмаяпмиз. Шу тенденция давом этадиган бўлса, биз Ўзбекистон мисолида янги рақобатчига дуч келяпмиз. Ўзбекистон билан ўйиннинг дастлабки 20 дақиқаси давомида яхши ўйнаганимиз ва ҳакам голимизни инобатга олмагани ҳақида гапиргандан кўра, ривожланишнинг янги режалари ҳақида сўзлаган маъқул. Биз 80 фоизга жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлдан чиқардик. Ўзбекистон 14 очкога эга бўлади ва жаҳон чемпионати йўлланмасига эга бўлади. Балки, иккинчи йўлланма учун биз ва Корея терма жамоалари курашиб кўрар. Бизнинг аҳволимиз оғир ва имкониятимиз кам. Шунинг учун ҳалол ишлайдиган, мағлубиятни тан оладиган одамлар билан ишлаш ва ўзгаришлар қилиш вақти келди", дейди Жалолий.

"Биз жаҳон чемпионатидан қуруқ қолдик, деб ҳисоблайман. Учта муваффақиятсизликларга изоҳ беришларини истайман. Улардан энг катта жабр чеккан оддий халқ бўлди. Уларнинг орасида Ўзбекистондан учралган мағлубиятдан кейин ҳали ухлолмаётганлари ҳам бор", дейди мураббий.

Манба: www.isna.ir
Киритилди: 20:15, 16.11.2012.
Ўқилди: 9648 марта.
Фикрлар: 73 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.