"Барселона" Илкай Гюндоганни Ла Лига учун рўйхатдан ўтказди.
Каталония клуби Усмон Дембеле "ПСЖ"га ўтганидан сўнг ярим ҳимоячини расман Ла Лига базасида рўйхатдан ўтказди. Гюндоган 13 август куни "Хетафе"га қарши ўйинда иштирок эта олади.
"Барселона" яна бир янги футболчи, ярим ҳимоячи Ориол Ромеуни ҳам рўйхатдан ўтказди. Бундан ташқари, аввалроқ “Барса”да ўйнаган, аммо янги мавсумда рўйхатдан ўтмаган Серхи Роберто ва Абде Эззалзули ҳам таркибга қўшилди.
Гюндоган "Барселона" сафида "Ньюрнберг"да кийган 22-рақам остида ўйнайди. Футболчи бу ҳақда ижтимоий тармоқда маълум қилди.