Суперлига 16-туридан ўрин олган «Бунёдкор» – «Андижон» (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Крестинин ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Жамоа ва унинг мухлисларини ғалаба билан табриклайман. Руҳан ва ортиқча юқлама бор эди. Йигитларга баракалла, иродали ғалабага қозондик.
Таирада жароҳат бор. Тикланиш жараёнида муҳлати қанчалигини аниқ айта олмайман. Асосийси, тикланиб бормоқда.
Икромов бугун кутилган даражада фаол бўла олмади. Машғулотда яхши эди, у тўла куч билан ўйинга кўшилди. Лекин ўз ўйинини кўрсата олмади.
Мен бу ўз майдонимиздаги биринчи ютуғимиз эканлигини билмаган эдим. Ҳаммани табриклайман. Ўйинни ўз қўлимизга оляпмиз. Албатта, тўп билан кўпроқ ҳаракатландик, назорат қилдик. Кутилмаганда тезкор гол ўтказиб юбордик. Кўпроқ тўп билан муомала қилиб, ташаббус кўрсатдик. Иккала бўлим ҳам бизнинг ташаббусимиз остида ўтди. Рақиб яхши жамоа экан. Тартибли ўйнади. Ҳужумлар ташкил этди. Ўтган ўйинга нисбатан бу сафар ҳаммаси ўхшади, яна бироз вақт керак. Ўйиндан-ўйинга ўсиб борамиз”, – деди Крестинин.